» акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

“Қўқон суперфосфат заводи” АЖ нинг барча акциядорлари диққатига!

 

2019 йил 08 апрель куни соат 1000 да “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ акциядорларининг 2018 йил якуни бўйича йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Манзил: Қўқон шаҳар Давронбек кўчаси 87-уй, тел: 0373-543-04-39, e-mail: kokandsfz@mail.ru, www.superphosphate.uz

 

Жамият акциядорларини  (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 900 дан – 1000 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 4 апрель 2019 йил.

 

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

 

  1.         Йиғилиш президиуми аъзолари ва котибни сайлаш;
  2.         Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3.         Саноқ комиссия таркибини сайлаш;
  4.         2018 йил йиллик ҳисоботини тасдиқлаш:

-          Жамият бошқарувининг 2018 йил якуни буйича Бизнес-режа параметрларининг бажарилиши ва 2018 йилдаги жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи;

-          Жамиятнинг 2018 йил молия-хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича ташқи аудитор хулосаси;

-          Жамиятнинг 2018 йил якуни молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботи;

-          Жамиятнинг бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлари.

  1.         Жамиятнинг коллегиал ижроия органининг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар.
  2.         Жамият кузатув кенгашининг 2018 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
  3.         Жамиятнинг 2018 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш ва дивиденд миқдорини, уни тўлаш тартибини тасдиқлаш. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган хақ миқдорини белгилаш.
  4.         Жамиятнинг 2019 йил учун “Бизнес-режа”сини тасдиқлаш.
  5.         Жамиятни 2019 йилга кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  6.     Жамиятни 2019 йилга тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  7.     2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун жамият аудиторини танлаш ва унга тўланиши лозим бўлган хақ миқдорини белгилаш.
  8.     Жамиятнинг аффилланган шахсларни рўйҳатини тасдиқлаш.
  9.     Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

Эслатма. Умумий йиғилишга акциядорлар шахсини тасдикловчи хужжат билан, акциядорларнинг вакиллари ишончномалар билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумотларни “Кукон суперфосфат заводи” АЖ нинг прогнозлаштириш бўлимидан олишлари мумкин. тел: 0373-543-05-49

Шунингдек, жамиятнинг барча умумий йиғилишларини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабарнома юборишда қулайликлар яратилиши мақсадида акциядорлардан ўзларининг шахсни тасдиқловчи хужжатлари ва яшаш манзиллари тўғрисидаги маълумотларни “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ га тақдим этишларини сўраймиз.

 

 

“Кукон суперфосфат заводи” АЖ кузатув кенгаши 

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Введите код: